22:45 / 21.12.2019
2 751

Кападзе ва Жепаров Почеттино билан учрашди

Кападзе ва Жепаров Почеттино билан учрашди
«Тоттенҳэм»дан истеъфога чиқарилган Маурисио Почеттино таътилни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилаётган Қатарда ўтказмоқда.

Куни кеча Доҳада аргентиналик таниқли мураббий Почеттино ва яқин ўтмишнинг машҳур собиқ футболчиси Рууд Гуллит билан учрашиб қолган собиқ футболчиларимиз Темур Кападзе ва Сервер Жепаров улар билан эсдалик учун суратга тушишди. Бу ҳақда Кападзе фейсбукдаги саҳифасида расм жойлаган.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. ЎФА U-19 Осиё чемпионатини юқори савияда ташкил этиш бўйича етакчи мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун, айни кунларда ЎФА ишчи гуруҳи Қатарда бўлиб турибди. Мутахассисларимиз Қатарнинг йирик мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажрибасини ўрганишмоқда. Улар орасида Ўзбекистон U-19 жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ва Сервер Жепаров ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кападзе ва Жепаров Почеттино билан учрашди