Фото: «ТАСС»
Миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings «Эвертон» футбол клубининг янги стадиони номини сотиб олди.
Янги стадион қурилиши 2020 йилда бошланиб, 2023 йилда якунланиши режа қилинган. Мерсисайдлар 39,5 минг томошабинга мўлжалланган «Гудисон Парк» стадионида 1982 йилдан буён ўйнаб келади. Кўпроқ томошабин сиғадиган арена барпо қилиш клуб эгаси Фарҳад Моширининг асосий мақсадларидан бири. Мошири ўз навбатида Усмоновнинг бизнес ҳамкори ҳисобланади.
Telegraph’нинг хабарига кўра, Усмонов стадионни номлаш ҳуқуқи учун 35 миллион евро тўлашга улгирган. Арена қуриб битказилгач Усмонов йилига қанча миқдордан пул тўлаши номаълум, бироқ нашрда таъкидланишича, бу йилига 29 миллион евродан ошмайди.
Стадионнинг номи қандай бўлиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Манбанинг таъкидлашича, Усмоновда бу борада иккита вариант бор. Улардан бири — «USM Арена».
Аввалроқ «Эвертон» сўнгги мавсумни 130 миллион евро қарз билан ёпгани маълум бўлагнди. Усмоновнинг инвестицияси клубга қўл келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов узоқ йиллар мобайнида Лондоннинг «Арсенал» клуби акциядорларидан бири бўлиб келган, бироқ 2018 йилда эса ўз улушларини сотиб юборганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”