"Ювентус" Гаттузо шогирдларига имкониятни бой берди (видео)

  • 27 январь 2020, 11:22
  • 645
  • Спорт
  • "Ювентус" Гаттузо шогирдларига имкониятни бой берди (видео)
    Италия А Сериясининг 21-турида "Наполи" ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
    Мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаётган неаполликларнинг ғалабаси кўпчилик учун кутилмаган натижа бўлди.

    Ушбу ғалабадан сўнг, Гаттузо шогирдларининг очколари сони 27 тага етди ва 10-11-12-ўринларни "Болонья" ҳамда "Торино" клублари билан бўлишиб турипти. Турин клуби эса гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, пешқадамликни сақлаб қолди.
    Наполи – Ювентус 2:1
    Голлар:
    1:0 – 63 Зелиньски, 2:0 – 86 Инсинье, 2:1 – 90 Роналду.
    Наполи – Мерет, Манолас, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Хюсай, Фабиан Руис, Демме (Лоботка, 69), Инсинье, Зелиньски (Элмаз, 81), Кальехон, Милик (Льоренте, 90).
    Ювентус – Шченсни, де Лигт, Алекс Сандро, Бонуччи, Куадрадо, Пьянич (Рабьо, 50), Бентанкур, Матюиди (Дуглас Коста, 72), Игуаин, Роналду, Дибала (Бернардески, 72).
    Огоҳлантиришлар: Демме (30), Бентанкур (61), Рабьо (70), Хюсай (76), Бернардески (81), де Лигт (85).

    » » "Ювентус" Гаттузо шогирдларига имкониятни бой берди (видео)