Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"дан устун келди

Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"дан устун келди
Испания Ла Лигаси 22-туридан ўрин олган "Реал" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган Мадрид дербисида мезбонлар минимал ҳисобда зафар қучишди. Учрашувдаги ягона гол 56-дақиқада Карим Бензема томонидан киритилди.

Шу тариқа, "қироллик клуби" ҳисобидаги очколар сони 49 тага етди ва турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. 36 очкоси бор "матрасчилар" эса жадвалнинг 5-поғонасидан жой олишган.

Реал Мадрид – Атлетико 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 – 56 Бензема.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Рамос, Варан, Карвахаль, Каземиро, Модрич, Иско (Васкес, 46), Кроос (Винисиус Жуниор, 46), Вальверде, Бензема.
Атлетико – Облак, Лоди, Фелипе, Врсалько, Савич, Сауль, Льоренте, Витоло (Феррейра Карраско, 71), Томас (Камельо, 74), Корреа, Мората (Лемар, 50).
Огоҳлантиришлар: Фелипе (66), Врсалько (80), Менди (83), Каземиро (88).
Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"дан устун келди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар