Дерби арафасида Мадрид жамоаларини чемпионат турнир жадвалида 10 очко ажратиб турганди — «Реал» ҳақли равишда биринчи ўринда, «Атлетико» эса — бешинчи ўринда. Бундан ташқари, «матрасчилар» инқироз кўчасига кириб қолишган: «Эйбар»га мағлуб бўлинди, турнир жадвалининг энг охирги ўрнидаги «Леганес» билан голсиз дуранг қайд этилди. «Реал»да эса бари аксинча – 2020 йилда фақат ғалаба, 20 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия ва лига чемпионлиги учун «Барселона» билан рақобатда устунлик.
«Реал» ва «Атлетико» яқиндагина ўзаро учрашганди – Саудия Арабистонида ўтказилган Испания Суперкубоги финалида. Бу зерикарли ўйинда худди жаҳоннинг энг кучли футболчилари эмас, Албания чемпионатидаги ҳаваскорлар тўп сураётгандек тасаввур уйғонганди. Якунда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган ва Куртуа қаҳрамонга айланганди.
Рамос номидаги бўлим
Симеоне жароҳатлар муаммоси туфайли яхши таркибга эга бўлолмаяпти. Мадрид дербисида майдоннинг ўнг қанотида Врсалько ҳаракат қилди, ҳолбуки у қарийб икки йилдан буён «Атлетико»нинг асосий таркибида ўйнамаганди. Бу танлов шунчалик кутилмаган эдики, унинг сўнгги вақтлардаги суратларини топиб бўлмади. «Матрасчилар» биринчи бўлимда ўйинни назорат қилишди, одатдаги тактика – тўп «Реал»га топширилди ва хавфли қарши ҳужумлар уюштирилди. Шундай ҳужумлардан бирида Корреа Витоло билан «девор» услубида ўйнаб дарвоза устунини нишонга олди.
Зидан «матрасчилар»га қарши аввалги ўйиндаги тактикани қўллашга қарор қилди — 4-5-1, бу схемада яримҳимоячилар майдон марказини тўлдириб, фланглар қанот ҳимоячиларига топширилади. Биринчи бўлимда бу ўзини умуман оқламади, «Атлетико» дарвозаси олдида хавфли вазиятлар фақат стандартлардан кейин юзага келди. Икки марта Крооснинг узатмасидан кейин Рамос яхши вазиятда зарба берди. Унинг зарбалари голга айланмаган бўлсада, у ўзининг ҳимоячи сифатидаги вазифаларини яхши бажарди ва «Реал» биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам гол ўтказмади.
Зидан хатоларидан тўғри хулоса чиқарди
«Реал» бош мураббийи ўйин учун қўллаган тактикаси иш бермаётганини вақтида англади ҳамда Кроос ва Иско ўрнига флангларда ҳаракатланувчи – Васкес ва Винисиусни туширди. Айнан шу ўзгаришлар ўйиннинг ҳал қилувчи бурилиши бўлди.
«Қаймоқранглилар» тўпга эгалик қилишда давом этишди, аммо биринчи бўлимдагидан фарқли равишда хавфли вазиятлар ярата бошлашди. Бундай вазиятлардан бирининг мантиқий якуни гол бўлди – Винисиус Мендига кесик узатма амалга оширди, франциялик ҳимоячи эса рақиб жарима майдонидаги Бенземани топди. Шу тариқа, мавсумдаги Мадрид дербиларидаги биринчи гол урилди, бу гол француз ҳужумчи учун мавсумдаги ўн учинчиси бўлди.
Симеоне ўйин йўналишини ўзгартириши керак эди. У аввалига майдонда йўқолиб қолган – Моратани алмаштирди, кейин Хитойдан қайтиб келган Карраскони туширди. Лекин ўйиннинг қолган қисмида ҳам «матрасчилар» вазиятлар ярата олишмади, «қаймоқранглилар» эса яна бир неча марта гол уришга яқин келишди.
Бенземанинг голи ўйиндаги ягоналигини сақлаб қолди – бу гол «Реал» биринчи ўринда қолишини таъминлади, «Қироллик клуби» «Барселона»дан 6 очкога ўзиб кетган (каталонияликлар бу турда «Леванте»га қарши ўйинини ҳали ўтказмаган), «Атлетико» эса навбатдаги мағлубиятини қабул қилди, бу турда «Валенсия» «Сельта»ни мағлуб этиб тўртинчи ўринга кўтарилди (37 очко), бу турдаги ўйинини ҳали ўтказмаган «Хетафе» (36) бешинчи ўринда, 36 очко билан олтинчи ўринда жойлашган «Атлетико» эса Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида иштирок этиш имкониятини хавф остида қолдирмоқда.
Испания чемпионатидаги 22 ўйинда «қаймоқрангли»лар атиги 13 гол ўтказган. Жамоа турнирнинг бу қисмида бу қадар кам гол ўтказиши ҳали кузатилмаганди. Бу янги рекорд.
«Реал» – «Атлетико» 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 56 Бензема.
«Реал» – Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Вальверде, Каземиро, Кроос (Винисиус Жуниор, 46), Модрич, Иско (Васкес, 46), Бензема.
«Атлетико» – Облак, Врсалько, Савич, Фелипе, Лоди, Корреа, Льоренте, Томас (Камельо, 74), Сауль, Мората (Лемар, 50), Витоло (Феррейра Карраско, 71).
Огоҳлантиришлар: Фелипе (66), Врсалько (80), Менди (83), Каземиро (88).
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди