19:32 / 14.03.2020
2 294

Дилявер Ваниев: "Аламли натижа..."

Дилявер Ваниев: "Аламли натижа..."
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бугун ўз майдонимизда дуранг ўйнадик, жуда ҳам аламли натижа. "Қизилқум" жамоаси бироз хайрон қолдирди. Қайси маънода? Улар уч марказий ҳимоячи билан ўйнашди ва асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Уларнинг стандартдан урган голи бизнинг режани чалкаштириб юборди.

Биз ўйинда устунликка эришдик, вазиятлар яратдик. Ҳисоб 1:1, нима ҳам қила олардик.
Иккинчи таймда кўпроқ ҳужум қилдик, тўп билан кўпроқ муомалада бўлдик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда.

Дидар Дурдиев нега заҳирадан майдонга тушмоқда? Сабаби Мўмин Мелиев ёмон ўйнамаяпти, шу боис туркманистонлик футболчини заҳирадан майдонга тушираяпмиз. Элла Кен ёмон ўйнамади, ҳаракат қилди, аммо ўзи алмаштиришларини сўради", - дейди Дилявер Ваниев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дилявер Ваниев: "Аламли натижа..."