Фото: Twitter
«Пахтакор» спорт директори Жафар Ирисметов айни дамда ижара асосида Беларуснинг «Энергетик-БГУ» жамоасида тўп тепаётган Жасур Яхшибоевга Европа клубларидан таклифлар борлигини айтди. Бу ҳақида «Пахтакор» спорт директори Жафар Ирисметов маълум қилди.
«Жасур Яхшибоев Ўзбекистон чемпионатида негадир очилиб кета олмади. Аммо у мамлакатдаги энг иқтидорли футболчилардан бири. Уни билган ҳолда «Энергетик-БГУ»га берганмиз. У ерда ёш ўйинчилар кўп. Мураббийларни ҳам таниймиз. Уни ижарага беришдан олдин мураббийлар билан ҳам гаплашганмиз. Айни дамда футболчига Венгрия, Польша ҳамда Португалия чемпионатларидан таклифлар бор. Тўғри, таклиф билдираётган клублар топ клублар эмас. Бироқ таклифлар келиб турибди», — дейди «Пахтакор» спорт директори Жафар Ирисметов.
Маълумот учун, трансфер ҳуқуқи «Пахтакор»га тегишли бўлган Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида 4-турдан сўнг 3 та гол билан энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Унинг жамоаси 16 апрель, пайшанба куни, «Городея» клубига қарши 5-тур учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)