18:50 / 13.06.2020
2 264

Машариповдан Голбангача. Суперлиганинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа

Машариповдан Голбангача. Суперлиганинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа
Коронавирус пандемияси сабаб март ойида тўхтаб қолган Суперлига баҳслари уч ойлик танаффусдан сўнг давом этади.

Фото: Transfermarkt
13 июнь куни мусобақанинг 4-тури бошлаб берилади. Мавсум рестартидан аввал Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани эътиборингиз ҳавола этамиз.

Transfermarkt маълумотлари асосида тузилган мазкур рамзий терма жамоадан 8 нафар «Пахтакор» футболчиси ўрин олди. Шунингдек, бир нафардан «Навбаҳор», ОКМК ва «Локомотив»нинг легионер футболчилари терма жамоадан ўрин олди. Унинг умумий қиймати 8,45 миллион еврога тенг бўлди.

Рамзий терма жамоадаги энг қиммат ўйинчи «Пахтакор» қанот ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов бўлди. Немис портали футболчини 1,4 миллион еврога баҳолаган.

Суперлиганинг энг қиммат ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоа:
Дарвозабон: Санжар Қувватов («Пахтакор»);
Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»), Игор Голбан («Навбаҳор»), Егор Кримец («Пахтакор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»);
Ярим ҳимоячилар: Йован Жокич (ОКМК), Кахи Maxarадзе («Локомотив»), Одил Ҳамробеков («Пахтакор»);
Ҳужумчилар: Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»), Игор Сергеев («Пахтакор»).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машариповдан Голбангача. Суперлиганинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа