"Пахтакор" сафида иккинчи голини уришга эришган Эрен Дердийок "Бунёдкор"га қарши баҳс ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ғалабадан жуда хурсандман. Рақибимиз чемпионатдаги кучли жамоалардан бири. Ўйинда ташаббусга эга бўлганимиз, имкониятлардан фойдаланганимиз янада хурсанд қилди. Жиззахдаги ўйиндан кескин фарқ қилди. Унда рақиб тўлиқ ҳимояга ётиб олганди, курашларга эътибор бериб, суръатни секинлаштиришга ҳаракат қилишганди. Ўшанда вазиятни тўғрилай олмадик, бироқ мазкур баҳсга барча жиддий тайёрланди. Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати яхши бўлганини кўриб турибмиз.
Ҳамма майдонда бор кучини берди, ўша тушуниш ҳам яхши даражада бўлди. Жамоа учун курашишим зарур ва голимдан хурсандман. Ишим гол уриш, буни бажаришим керак. Жамоа менга ёрдам бермоқда. Мослашишга вақт керак бўлади. Тактика, футболчилар ва бу ердаги жамоаларга мослашиш зарур бўлди. Ҳозир мен чемпионат, рақиб ва жамоадошларимни биламан. Ҳозир барчаси жойида, яхши кетмоқда. "Пахтакор" учун кўпроқ фойда бера оламан деб ўйлайман. Ўзимни тўлиқ жамоа ичида деб ҳис қиляпман.
Навбатдаги учрашувга ҳам шундай ҳозирлик кўришга интиламиз. Карантиндан кейин ғалабали биринчи қадамни ташладик. Биз ғалаба қозониш ва томошабоп ўйин кўрсатишни истаймиз, - дейди Дердийок.
Манба: pakhtakor.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар