Фото: ОКМК ФК
ОКМК устози Миржалол Қосимов эса ўйиндан сўнг «Сурхон»нинг ҳимоя чизиғи ишончли ўйин кўрсатгани ҳақида гапирди.
«Ўйин осон бўлмади. «Сурхон» малакали футболчиларга эга яхши шаклланган жамоа. Ўтган турда улар «Машъал»ни ютолмагани туфайли ҳам бугун янада кучли иштиёқ билан ўйнади. Улар бугун ҳимояга эътибор қаратган ҳолда, қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнади. Қолаверса, «Сурхон»да қарши ҳужумда яхши ҳаракатланадиган ҳужумчи – Касян бор.
Рақиб асосан ҳимояда ўйнагани боиси биринчи бўлимда уларнинг мудофаасидан ўтишга қийналдик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топиб, шиддаткор ўйин таклиф этдик. Шунингдек, ўйинга тезлик, динамика қўшилди. Натижада вазиятлар пайдо бўлди.
Вазиятлардан самарали фойдаланишда камчиликлар бор. Чунки ўйин ритмини ҳис этиш учун футболчиларга вақт керак. Карантин туфайли уч ой дам олинди. Бу ҳазил эмас. Машғулот бошқа, майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа. Қолаверса, икки футболчимизда (Шораҳмедов ва Зонич) жароҳат борлиги туфайли улар бугун ўйинда иштирок этмади. Таркибда ўзгаришлар бўлди. Энди ротация қилиб турамиз», – дейди Қосимов.
Мазкур ғалабадан кейин олмалиқликлар очколари сонини 11 тага етказиб олиб иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Сурхон»нинг ҳисобида эса 5 та ўйинда 4 очко бор. Жамоа мусобақа жадвалининг 11-поғонасидан жой олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар