Хави «Барселона»га қайтмайди, у «Ас-Садд» билан шартномани узайтирди

Фото: Getty Images
Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди.
Испаниялик мутахассиснинг қатарликлар билан янги келишуви 2020/21 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
«Ас-Садд» жамоасини шуғуллантиришда давом этишдан мамнунман. Жамоанинг мақсади — барча совринлар учун курашиш», — дейди Хави.
Хави 2019 йилнинг ёзида «Ас-Садд» бош мураббийига айланганди. Мутахассис «бўрилар» билан 2019/20 йилги мавсумда Қатар Кубоги ва Суперкубогида ғолиб бўлди. Унга қадар футболчи мазкур клуб сафида тўп сурган.
Аввалроқ Хави мавсум якунида «Барселона» бош мураббийига айланиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Изоҳлар 0
…