15:34 / 12.07.2020
2 200

UFC 251. Камару Усмон Хорхе Масвидални мағлуб этди ва чемпионлик камарини ҳимоя қилди

UFC 251. Камару Усмон Хорхе Масвидални мағлуб этди ва чемпионлик камарини ҳимоя қилди
Фото: UFC
Тошкент вақти билан 12 июнь, якшанба тонгида Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да UFC 251 мусобақаси ўтказилди.
Кечанинг асосий жангида ярим ўрта вазн тоифасида камар соҳиби Камару Усмон (17-1) даъвогар Хорхе Масвидалга (35-14) қарши октагонга кўтарилди.

Илк раундни яхши бошлаган Масвидал кейинги раундларда устунликни Усмонга топшириб қўйди. Ҳакамлар эса Усмоннинг 50-45 50-45, 49-46 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди. Шу тариқа Камару Усмон чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қила олди.

Ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жангида Александер Волкановски (22-1) Макс Ҳоллоуэйни (21-6) очколар ҳисобида (48-47, 48-47, 47-48) мағлубиятга учратиб чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Ўта енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун жангда бўлса, Петр Ян (15-1) тажрибали рақиби Жозе Алдони (28-7) 5-раундда нокаутга учратиб, чемпионликка эга чиқди.

Барча жанглар натижалари билан танишинг:
- Камару Усмон Хорхе Масвидални очколар эвазига мағлуб этди;
- Александер Волкановски Макс Ҳоллоуэйни очколар эвазига мағлуб этди;
- Петр Ян Жозе Алдони 5-раундда нокаутга учратди;
- Роуз Намаюнас Жессика Андрадени очколар эвазига мағлуб этди;
- Аманда Рибас Пейж Ванзантни муддатидан аввал таслим қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC 251. Камару Усмон Хорхе Масвидални мағлуб этди ва чемпионлик камарини ҳимоя қилди