1 875
Кике Сетьен келаси мавсумда ҳам «Барселона»га мураббийлик қиладими? Бартомеу жавоб берди
Фото: Twitter
«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Кике Сетьеннинг келаси мавсумда ҳам ушбу лавозимда қолишини маълум қилди.
«Сетьеннинг шартномаси бор. Биз уни тайинлаганимизда, бу нафақат ушбу мавсум учун, балки кейингиси учун ҳам мўлжалланган лойиҳа эканини тушунтиргандик. Бир неча ойдан сўнг, бунинг устига пандемия бўлган даврда мураббийнинг ишига баҳо бериш қийин. Артуро Видалнинг айтишича, Сетьен футболчиларни яхшироқ билиб олишига ва улар билан ишлашига вақт камлик қилган.
Ҳеч қачон мураббийни алмаштириш ҳақида ўйламаганмиз. Сетьен – бизнинг мураббий. Биз ҳеч ким билан музокара ўтказмадик. Ҳа, Хави билан гаплашиб тураман, чунки биз яхши муносабатдамиз, бироқ яқинда ўз клуби билан шартномасини узайтирди. Бир куни у «Барселона»ни бошқаради, қачонлигини эса фақат унинг ўзи ҳал қилади», — деди Бартомеу.
Маълумот учун, 61 ёшли Сетьен 2020 йилнинг январь ойида Эрнесто Вальверденинг ўрнини эгаллаганди. Клуб унинг қўл остида Ла Лига 2019/20 йилги мавсумини «Реал»дан сўнг иккинчи ўринда якунлади.
Ҳозирда каталон клуби Европа Чемпионлар Лигасидаги юришини давом эттирмоқда. Жамоа 8 август куни ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)