Ўз вақтида БАТЭ, “Карпати” ва “Черноморец” клублари ва Беларусь ёшлар терма жамоасини бошқарган Олег Дулуб ўзбекистонлик легионер Жасур Яхшибоевнинг устунликлари ҳақида гапирди.
- Жасурбек Яхшибоевни илгари билмасдик. У чемпионатимизга кометадай кириб келди. “Шахтёр”га ўтганидан кейин ҳам гол уришда давом этмоқда. Мен у Ўзбекистонда футболга боғлиқ бўлмаган масалалар сабаб ўзини кўрсата олмаган, деб ўйлайман.
Жасур – ўзгача футболчи, у тўп билан бизнинг аксарият ҳимоячиларимиздан тез югуради. Бу аниқ факт. “Смолевичи” билан бўлган сўнгги учрашувда ҳам Яхшибоев майдон марказидан бошлаб, рақибларини ортда қолдира бошлади. “Энергетик-БГУ”да ўйнаганида ҳам шундай бўлган. Иккита марказий ҳимоячи тўп билан югураётган Жасурга ета олмаган. Унинг тезлиги Беларусь чемпионати учун ўта юқори. Бунга қўшимча тарзда Жасур чап оёқда кучли зарба бериб, ҳимоячиларга ноқулайлик туғдирмоқда, - деди Олег Дулуб. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда