
Биринчи кунги машғулотдан олинган расм
Бугун ЎФА матбуот хизмати 6 нафар футболчидан коронавирус инфекцияси аниқлангани боис терма жамоа йиғинини тарк этган деб хабар берди.
Бугунги машғулотлардан олинган расмларга эътибор қилсак қуйидаги футболчилар йўқлигини билиш мумкин: Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912"), Искандар Шойқулов ("Сўғдиёна"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), Ислом Кенжабоев ("Насаф") ва Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Бунёдкор").
Бундан ташқари терма жамоага чақирилган "Қўқон-1912" аъзоси Мурод Холмуҳаммедов йиғинга умуман келмагани маълум бўлди. Бу борада расмий маълумот берилгани йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар