07:30 / 16.08.2020
1 075

«Лион» кутилмаганда «Манчестер Сити»ни ҳам мағлуб этди ва сўнгги яримфиналчига айланди

«Лион» кутилмаганда «Манчестер Сити»ни ҳам мағлуб этди ва сўнгги яримфиналчига айланди
Фото: Twitter/ChampionsLeague
Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг сўнгги иштирокчиси аниқланди.
1/8 финалда «Ювентус»ни турнирдан чиқариб юборган «Лион» чоракфиналда Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сини ҳам мағлуб этишга эришди. Корне ва Дембеленинг (2та) голлари французларни кейинги босқичга олиб чиқди. «Шаҳарликлар»нинг ягона жавоб тўпини Де Брюйне киритди.

Шу тариқа турнирнинг биринчи яримфиналида 18 август куни «ПСЖ» «Лейпциг»га қарши, иккинчи яримфиналда 19 август куни «Лион» «Бавария» билан тўқнаш келади.

ЕЧЛ, бир ўйиндан иборат чоракфинал

Манчестер Сити – Лион 1:3
Голлар:
Де Брюйне (69) – Корне (24), Дембеле (79, 87).
Манчестер Сити: Эдерсон, Канселу, Уокер, Лапорт, Эрик Гарсия, Фернандиньо (Маҳрез, 56), Родри (Давид Сильва, 84), де Брюйне, Гюндоган, Стерлинг, Габриэл Жезус.
Лион: Антони Лопеш, Марсело, Марсал, Денайер, Дюбуа (Тете, 74), Какре, Бруно Гимараэс (Тиаго Мендес, 70), Ауар, Корне, Токо-Экамби (Рейне, 87), Депай (Дембеле, 75).
Огоҳлантиришлар: Дюбуа (12), Фернандиньо (29), Родри (58), Марсело (64).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)