2 025
Александр Поветкин: «Диллиан Уайтни нокаутга учратиш ҳақида ўйламаяпман, у кучли боксчи»
Фото: Yandex Photos
Россиялик боксчи Александр Поветкин (35-2-1, 24 КО) WBC йўналишининг вақтинчалик чемпионлик камари учун Диллиан Уайтга (26-1, 18 КО) қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Уайтни ҳурмат қиламан. У кучли, яхши боксчи, бу ерда сирли ҳеч нарса йўқ. Диллианда яхши зарба бор. Уни юқори савияли боксчи деб биламан. Шундай экан унга қарши яхши жанг ўтказиш учун анча тер тўкишимга тўғри келади.
Меҳмонхонадаги изоляция? Бу ишнинг бир бўлаги. Албатта, тутқунликда ўтиришни ёмон кўраман, бироқ бу ишимга боғлиқ. Ўз ишимга профессионал ёндашишим керак. Ўйлашимча, мухлисларнинг йўқлиги таъсир ўтказмаса керак, яна кўрамиз.
Уайтни нокаутга учратиш ҳақида ўйламаяпман. Шунчаки яхши бокс намойиш қилган ҳолда, хатоларга йўл қўймасликка уринаман. Бори шу", - дейди Александр Поветкин.
Поветкин ва Уайт ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 22 августдан 23 августга ўтар кечаси бўлиб ўтади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади