Фото: Getty Images
Оғир вазн тоифасида WBC вақтинчалик камари соҳиби Александр Поветкин Диллиан Уайтга қарши жангдаги ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Жанг аввалида бироз эҳтиёткорлик қилдим ва бунинг натижасида бир нечта ёқимсиз зарба ўтказиб юбордим. Нокдаунларга келадиган бўлсак, уларни оғир деб атамаган бўлардим. Ҳаммасини тушуниб ва англаб турардим. Бироқ Уайтни алоҳида эътироф этиш керак, унинг зарбаси кучли. Мени ҳисобдан чиқариб қўйганлар адашганини барчага исботладим. Бу ёқимли туйғу ва биз йўлда давом этамиз.
Диллиан билан реваншга келадиган бўлсак, агар промоутерлар келиша олса, мен бунга рози бўламан. Уайлдер — Фьюри жуфтлиги ғолиби билан бўладиган жангга қадар ҳали анча бор. Бизнинг шартномада реванш ҳақида банд бор", - дейди Александр Поветкин.
Россиялик боксчи 23 август куни бўлиб ўтган бокс кечасида Уайтни 5-раундда нокаутга учратди ва WBC дивизионининг вақтинчалик чемпионига айланди. Эндиликда Поветкин Тайсон Фьюри эгалик қиладиган WBC камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади