“Спартак”да Остон Ўрунов билан бир позицияда ўйнайдиган Гус Тиль фаолиятини Германияда давом эттирадиган бўлди.
Ушбу клуб тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер соҳиби бўлган нидерландиялик ярим ҳимоячи Фрайбург шаҳрига етиб борди.
“Фрайбург” 22 ёшли футболчини икки йилга ижарага олиш бўйича москваликлар билан келишувга эришган. Россия премьер-лигасининг олтинчи турида "Арсенал"га қарши ўтказилган учрашувнинг 57-дақиқасида захирадан ўйинга тушган Гус Тиль орадан оз фурсат ўтиб, оёғидан жароҳат олди. Унинг ўрнига ўйинга Остон Ўрунов туширилди ва бу позицияда голландиялик жамоадошидан қолишмаслигини кўрсата олди.
Гус Тилга Голландиянинг ПСВ ва “Фейеноорд”, Шотландиянинг “Рейнжерс” клубларидан таклиф бор эди. Лекин футболчининг ўзига “Фрайбург” варианти маъқул келди. Бу трансфер олдидан Гус Тиль тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиши талаб этилади. Футболчи жароҳатини уч ҳафта давомида даволаши кераклиги айтилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади