10:16 / 18.09.2020
1 974

Шота Арвеладзе: "Охирги 20 дақиқада жамоалар кейинги ўйинни ўйлай бошлашди"

Шота Арвеладзе: "Охирги 20 дақиқада жамоалар кейинги ўйинни ўйлай бошлашди"
ОЧЛ 4-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Ал Ҳилол" билан нурсиз дурангга имзо чекди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

- Икки турли бўлимларга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлим кўпроқ кутилганидек кечди, жамоалар яхши ҳаракат қилишди. Вазиятлар яратишга уриндик. Рақиб тўпни назорат қилиш, тўғри ўйнашга интилди. Шогирдларимга биринчи бўлим учун миннатдорчилик билдираман. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ўйинчилари оғирроқ оёқ билан ўйнашди.

Уч кунда ўйин режимида бу оддий ҳолат. Футболчилар кўп таваккал қилишни исташмади. Қисқа муддатли турнирларда очкони қўлга киритиш, кейинги ўйин ҳақида ўйлаш рўй беради. Йигитларни икки яхши ўйин билан табриклайман. Тўп ва суръатни назорат қилдик, аммо баъзида тажовузкорлик етишмади. Зарбалар бериш, тўпни узатишлар етишмай қолди. Жамоамга кейинги икки ўйинда ишонаман.

Сюрпризларни кузатмадик. Биз назарда тутган ҳолатларни рақиб ҳам эътиборга олди. Биринчи бўлимда анча очиқ ўйин кечди. Иккинчи бўлимнинг охирги 20 дақиқасида ҳамма очко ва кейинги ўйин тўғрисида ўйлай бошлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: "Охирги 20 дақиқада жамоалар кейинги ўйинни ўйлай бошлашди"