“Спартак” бош директори Ўруновнинг келажаги ҳақида гапирди

“Спартак” бош директори Ўруновнинг келажаги ҳақида гапирди
Спартак” бош директори Шамиль Газизов жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақида фикр билдирди.

- Ўруновни келажаги порлоқ кучли футболчи сифатида биламан. Менга ёшлар билан ишлаш ёқади. Остон мен бирга ишлаган футболчилар орасида энг иқтидорлиларидан бири. Унга тўлиқ ишонаман.

Айни пайтда у жароҳатидан тикланяпти. Шу сабаб, Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига ҳам бормади. “Спартак” – катта клуб, шунинг учун бу ерда босим ҳам, масъулият ҳам юқори даражада. Бу ҳолатни енгиб ўтиб, Остон кучли футболчига айланади
, - деди Шамиль Газизов.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар