22:00 / 20.11.2020
2 353

Суперлиганинг бир неча нафар ҳаками коррупцияда гумон қилинмоқда

Суперлиганинг бир неча нафар ҳаками коррупцияда гумон қилинмоқда
Tribuna.uz сайти манбасига кўра, Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида фаолият олиб бораётган бир қатор бош ҳакамлар Суперлига ўйинлари натижасига атайин таъсир кўрсатиш, учрашув олдидан клуб вакиллари билан алоқага чиқиб, ўйинда жамоага ёрдам бериш масаласида келишиш, пора олиш каби қинғир ишларга қўл уришда гумон қилинмоқда.

Вазиятдан хабардор манбанинг айтишича, бир неча йилдан буён Суперлига ўйинларини бошқариб келаётган ва тамагирликда гумон қилинган ҳакамлар ва шахслар сўнгги икки йил давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кузатиб келинган. Тўпланган далил ва исботлар асосида гумондорлар сўроқ қилинмоқда.

Маълумот учун, Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган миллий чемпионат ва кубок ўйинларига Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Ҳакамлар департаменти томонидан ҳакам ва назоратчилар тайинланади.

Текширувлар якунига етгач, бу ҳақда тўлиқ расмий маълумотлар берилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлиганинг бир неча нафар ҳаками коррупцияда гумон қилинмоқда