23:58 / 26.11.2020
3 387

ФИФА янги рейтинги. Аламли мағлубиятлар Ўзбекистон терма жамоасига қандай таъсир қилди?

ФИФА янги рейтинги. Аламли мағлубиятлар Ўзбекистон терма жамоасига қандай таъсир қилди?
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жаҳон терма жамоаларининг 26 ноябрь ҳолатига кўра, янги рейтинг жадвалини эълон қилди.
Ушбу рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятлар таъсирида бир поғона пастлаб, 85-ўринга тушиб қолди. Миллий терма жамоамиз тўплаган очколар сони 1283 тани ташкил қилмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Бирлашган Араб Амирликларида Сурия ва Ироқ терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида куч синашди. Аввалига, футболчиларимиз сурияликларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўз навбатида, Сурия терма жамоаси янги рейтингда уч поғона юқорилаб, 76-қатордан жой олди.

Иккинчи учрашувда Ироқ терма жамоаси футболчиларимиз устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ироқликликлар ҳам ФИФА рейтингида бир поғона юқорилаб, 69-ўринга кўтарилиб олди.

Умуман олганда, Осиё мамлакатлари терма жамоалари ўртасида ҳамон Япония пешқадам. Кунчиқар юрт вакиллари умумий рейтингда 27-ўринда бормоқда. Японлардан икки поғона паст жойлашган Эрон ва 38-қаторга жойлаштирилган Жанубий Корея ҳам аввалги ўринларини сақлаб қолган. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё мамлакатлари терма жамоалари ўртасидаги ўрни ўзгармади. Ҳозирча, қитъадошларимиз орасида 12-поғонадамиз.

Осиёдаги энг кучли терма жамоалар рейтинги қўйидагича кўриниш олган:
27. Япония (1 502 очко)
29. Эрон (1 496 4)
38. Жанубий Корея (1 465)
41. Австралия (1 457)
59. Қатар (1 387)
67. Саудия Арабистони (1 353)
69. Ироқ (1 347)
74. БАА (1 326)
75. Хитой (1 323)
76. Сурия (1 313)
82. Ўмон (1 303)
85. Ўзбекистон (1 283)

Ўзбекистон Марказий Осиё вакиллари орасида жаҳон рейтингида Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистондан юқорида бормоқда.
Дунёдаги терма жамоалар ўртасида Бельгия ҳамон етакчиликни ўз қўлида сақлаб турибди. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция эса иккинчи поғонада қолди.

Беш карра жаҳон чемпиони бўлган Бразилия терма жамоаси кучли учликка якун ясаб берган.

Кучли ўнлик билан танишинг:
1. Бельгия (1780 очко)
2. Франция (1755)
3. Бразилия (1743)
4. Англия (1670)
5. Португалия (1662)
6. Испания (1645)
7. Аргентина (1642)
8. Уругвай (1639)
9. Мексика (1632)
10. Италия (1625)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА янги рейтинги. Аламли мағлубиятлар Ўзбекистон терма жамоасига қандай таъсир қилди?