«Челси» ўз уйида ҳамшаҳари «Тоттенҳэм»ни қабул қилади. Кўп томонлама муҳим, қарама-қаршиликларга бой ҳамда турнир жадвалига таъсир қила оладиган учрашув. АПЛ пешқадамлари ўртасидаги ўта муҳим баҳс.
Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми ҳар йилгидан-да ўзгача бошланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Пандемия ва узоқ танаффусдан сўнг, клублар футболида ўта тиғиз тақвимлар юзага келди ва бу барчага жиддий таъсир қилди. Бунинг исботи сифатида янги мавсум клубларнинг жароҳатдаги футболчилари сонига эътибор бериш кифоя.
Кучли бешлик чемпионатидаги деярли ҳар бир клубда энг камида 3-4 тадан асосий таркиб ўйинчилари ўз жамоаларига ёрдам бера олмаяпти. Бунинг ёрқин мисоли сифатида, «Ливерпуль»ни келтиришимиз мумкин. Ушбу мавсумда «қизиллар» таркибининг деярли ярми тиғиз тақвим, қийин ўйинлар эвазига жароҳатлар гирдобига тушиб қолган.
Бизнинг ўйинда эса вазият у даражада қийин эмас. Шу туфайли, тенгма-тенг курашларга бой учрашув кўришимиз аниқ.
«Челси»
Ушбу жамоалар бу мавсумнинг ўзида иккинчи бор тўқнаш келмоқда. Биринчи баҳс сентябрь ойидаги Лига кубоги ўйини эди ва унда Моуриньо жамоаси пенальтилар сериясида иродали ғалабани қўлга киритиб, «Челси»ни турнирдан чиқариб юборган эди. Англия Премьер-лигасининг ушбу мавсумдаги энг сермаҳсул жамоаси бўлиб турган Лондоннинг «Челси» клуби ўтган 9 турда 18 очко тўплашга муваффақ бўлди ва айни дамда онлайн турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. У билан бир хил миқдорда, 22 та гол урган «Ливерпуль» кечаги дурангдан сўнг 21 очко билан турнир пешқадами бўлиб турибди.
«Аристократлар» янги мавсумни катта-катта суммадаги бир қанча трансферлар билан бошлаб олгани ҳаммамизга маълум. Трансферлар учун ажратилган пуллар ҳозирча ўзини бирин-кетин оқламоқда, Лэмпард жамоаси ўйиндан ўйинга очилиб, сермаҳсуллик намойиш этмоқда. АПЛ доирасидаги сўнгги беш учрашувнинг 3 тасида ғалаба ва 2 тасида дуранг қайд этган «кўклар» бугунги дербига ЕЧЛдаги иродали ғалаба («Ренн» 1:2 «Челси») билан қайтмоқда. Шу сабабли, уларнинг кайфияти бугун аъло. Бугун ғалаба қозонадиган тақдирда «аристократлар» турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олишлари тайин. Бу эса футболчиларга қўшимча мотивация бўлиши аниқ.
«Челси» 2018-19 йилги мавсум бошидан бери ўз уйидаги барча 8 Лондон дербисида ғалаба қозониб келмоқда, бу церийа яна давом этадими ёки йўқ, буни бугун гувоҳи бўламиз. Бундан ташқари, клубнинг жароҳатдаги ўйинчиларининг барчаси тикланишган, шу туфайли бугун Лемпардда танлов имконияти анча кўпроқ. Пулишич ва Хавертс яқиндагина тикланишгани боис Лемпард бугун уларни 1 таймдан кўп ўйнатмаса керак.
Тахминий таркиб: Менди, Жеймс, Зума, Силва, Чиллуэл, Ковачич, Канте, Маунт, Зиеш, Абраҳам, Вернер.
“Тоттенҳэм”
“Лудогорец”га қарши ўйиндаги ғаройиб кўрсаткич бир тарафдан яхши, бир тарафдан ёмон таассурот қолдирмоқда. 24 та зарба берган ҳолда, бирорта ҳужум ўтказиб юбормаслик язши ҳолат. Аммо уларнинг 2 тасинигина голга айлантириш муаммоли вазият. Ҳа, Моуриньо аралаш таркибда ўйнади. Аммо ўзи айтиб ўтганидек: “Футболчиларнинг ўйини ғалаба учун етарли бўлди, бироқ қониқарли эмас”. Узоқ йиллар мобайнида АПЛ ғолиблиги учун курашиб келаётган “шпорлар” учун айни пайтда мисли кўрилмаган ажойиб имконият бор. Кетма-кет марказий учрашувларда ғалаба қозониб келаётгани учун ҳам бундай фикрларни илгари сурмоқдамиз .Шунингдек, Жозеда янги клуби сафидаги иккинчи мавсумни супер тарзда ўтказиш одати мавжуд.
Лондон дербисида марказий ҳимоя вакили Тоби Алдервейрелд ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнини ёш алтернативлар Танганга ёки Родон тўлдириши мумкин. Европа Лигаси 4-тури доирасида бу ишни Родон бажарди. Мудофаа марказидаги муаммо “Тоттенҳэм”да сурункали ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам, таянч ярим ҳимоячиси Эрик Дайер ҳимояга мослаштирилган.
Бугунги ғалаба ҳар иккала жамоани бевосита биринчи поғонага олиб чиқади. Демакки, ўйиннинг қиймати яна бир карра юқори.
Тахминий таркиб: Льорис, Регилон, Дайер, Родон, Орье, Хёйбьерг, Сиссоко, Бергвейн, Сон, Ндомбеле, Кейн.
Мураббийлар
Фрэнк Лэмпард: “Ўтган мавсум “Тоттенҳэм”га қарши иккита ғалабали ўйин ўтказишга эришгандик. У даврдаги натижалар бугунгисидан мутлақ фарқ қилиши аниқ. Биз мавсум якуни арафасидаги учрашувда биринчи таймдни ўз фойдамизга ҳал қилгандик. Иккинчи бўлим ҳақида эса бундай дея олмаймиз.
Мен ўз жамоамнинг кучли томонларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқдаман. Унутмаслигимиз керакки, биз жуда яхши формадаги “Тоттенҳэм”га қарши ўйин ўтказамиз”.
Жозе Моуриньо: “Бир нечта етакчиларнинг майдонга қайтиши ҳақида гапирадиган бўлсам, умид қиламанки, барчаси биз кутгандек кўриниш олади. Аммо уларнинг соғлиғи билан таваккал қилишни истамайман. Улар мен хоҳлаган тақдиримда, майдонга тушишга тайёр. Бироқ 12 та футболчи захирада ўтирар экан, сизда кенг танловлар бўлади. Менда ҳар бир позицияда алтернативлар бор. “Стемфорд Бридж”га қайтиш янгилик эмас. Бу мен ғалаба қозонишни истайдиган навбатдаги ўйин, холос”.
Хулоса ўрнида
Жозе Моуриньо шогирдлари рақиб майдонига ўзгача шиддат билан ташриф буюрмоқда. Биринчи турдаги муваффақиятсизликдан сўнг, улар деярли барча учрашувларда ўзлари учун керакли бўлган натижаларни қўлга киритиб келяпти. Мағлуб этилган рақиблар орасида Манчестернинг ҳар иккала жамоаси борлиги уларда ўзига бўлган ишончни янада ошириб бериши табиий.
“Челси” эса Чемпионлар Лигаси ҳавосидан нафас олиб келмоқда. “Ренн” майдонидан иродали ғалаба билан қайтиш уларга икки хил таъсир ўтказиши мумкин. Биринчиси, руҳият жуда ҳам кўтарилиб кетиши аниқ. Бошқа тарафдан, сўнгги дақиқаларгача давом этган юқори темп уларни бироз ҳолдан тойдирган бўлиши мумкин.
Кичик устунлик меҳмонларда. Аммо барчаси майдонда ҳал бўлади. Биргаликда кузатамиз.
Абдулла Маннонов тайёрлади
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда