22:26 / 29.11.2020
4 152

Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..."

Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..."
Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
- "Жамоаларнинг номидан келиб чиққан ҳолда аҳамияти юқори ўйин эди. Аммо биз беллашувни омадсиз тарзда бошладик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Дарвоза яқинигача келдик, бироқ сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмади. Ўтказиб юборилган голга келсак, рақиб ўйинчиси тўпга ажойиб тарзда зарба берди.

Иккинчи бўлим ўзимиз хоҳлагандек кечмади. Шахсан менга иккинчи таймдаги ўйинимиз умуман ёқмади. Умумий маънода «Насаф» ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Бунинг учун уларни табриклайман! Чунки биз ўзимиз қилишимиз керак бўлган ишни бажара олмадик.

Қандай ҳолатда эканимизни жуда яхши биласизлар, футболчиларга ҳалиям майдонга тушиб югуришаётганига раҳмат айтаман.
Футболчиларнинг шартномаси тугамоқда? Агар жамоа кимгадир керак бўлса, бошқа гап, менимча ҳозир жамоа ҳеч кимга керак эмас.

"Қизилқум"га қарши икки марта ўйнаймиз. Дастлаб Суперлигада, сўнгра Кубок доирасида. "Насаф" ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳлади. Улар иккинчи ўрин учун курашишди, бизда эса тўртинчи ўриндан тепага чиқа олмаслигимиз деярли аниқ эди
", - дейди Вадим Абрамов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..."