
Фото: Instagram / @allik0
Профессионал бокснинг енгил вазн (61,2 кг) тоифасида ҳаракат қилиб келаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (5-0, 5 КО) ўзининг 6-жангини Тошкент вақти билан 13 декабрь куни ўтказади. Мексикада ўтказиладиган жангда Элнурга 22 ёшли Абраҳам Олива (4-0, 3 КО) рақиблик қилади.
Мексикалик Олива ҳозирга қадар профессионал боксда 4 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 3 та жангда рақибларини нокаутга учратган.
Элнур эса ҳозирга қадар профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут орқали таслим қилган.
Эслатиб ўтамиз, Абдураимов сўнгги жангини 2019 йил 18 майда Исса Нампепечега қарши ўтказиб, рақибини 4-раундда нокаутга учратган.
Олива бўлса 2020 йил 28 февралида Хесус Эммануэль Салинасга қарши жангда рақибини 2-раундда нокаутга учратиб ғалабани қўлга киритган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар