Фото: Twitter
Бокс бўйича WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишларида Жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (23-1-0, 21 КО) навбатдаги жангини болгариялик боксчи Кубрат Пулевга (28-1-0, 14 КО) қарши ўтказади.
Оғир вазн тоифаси вакиллари ўртасидаги жанг ғолиби бир йўла тўртта камарга эга бўлади. Лондондаги бокс кечаси Тошкент вақти билан 12 декабрдан 13 декабрга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Асосий жанг 03:00—04:00 атрофида бошланиши тахмин қилинмоқда.
Жангдан олдин Жошуа ва Пулев вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унга кўра спортчилар қуйидаги вазнларни қайд этди:
Энтони Жошуа — 108,8 кг
Кубрат Пулев — 107,9 кг
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Кубрат Пулев ўртасидаги жанг бунга қадар икки бор бекор бўлганди. 2017 йилда жангнинг ўтказилишига болгариялик спортчининг жароҳати тўсқинлик қилган бўлса, 2020 йилги жанг коронавирус пандемияси сабаб қолдирилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда