3 654
Драган Черан: Ўзимни Ўзбекистонда мураббий сифатида тасаввур қиламан. Балки “Пахтакор”да, балки миллий терма жамоада
Драган Черан бу йил ҳам яна катта саҳнада. Ўтган йилдаги каби ушбу мавсумда ҳам тўпурарлик салоҳиятини намойиш этиб берди.
У ҳақида энди ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Қандай футболчилигини барчага кўрсатиб берган. Аниғи шуки, “Пахтакор”нинг муваффақиятларида Черан катта ўрин тутади. Қолаверса, у яқинда Ўзбекистон чемпионатида 100-голини ҳам урди. Sports.uz мухбири эса Драган билан суҳбатда бўлди.
- Ўзбекистон чемпионатида 100 та гол урганингиз билан табриклаймиз. Бу сиз учун нимани англатади?
- Табрик учун ташаккур. Бу мен учун албатта катта ютуқ. Бундан жуда мамнунман. Табиийки, ҳаммасига фақат катта меҳнат орқали эришяпман. Бу мен учун янада янги марраларни забт этиш учун ўзгача шижоат бағишлайди.
- Кетма-кетма икки йил тўпурар бўлдингиз. Қайси бири қийин бўлди: бу йилгисими ёки ўтган йилдагисими?
- Ўйлашимча, бу йилги чемпионат ўтган йилгига қараганда бир мунча оғирроқ кечди.
- Киритган голларингиз орасида энг чиройлиси қайси бўлди, деб ўйлайсиз?
- Агар сиз ушбу йилни назарда тутаётган бўлсангиз, мен учун энг чиройли ва муҳим гол сифатида Осиё Чемпионлар лигасида “Истиқлол” дарвозасига киритган тўпимни айтган бўлардим.
- Барча мақсадларга эришяпсиз, бунгача ҳам “Пахтакор” билан Кубокни ютгансиз, чемпионликка эришяпсиз, тўпурар бўляпсиз. Яна қандай мақсадингиз қолди?
- Биз албатта бу йилги Кубокни ютишимиз керак. Айнан шундан кейингина бу йилдаги барча мақсадларимга эришган бўламан.
- Уч йилдан бери чемпионатимизда хорижлик футболчилар тўпурар бўляпти. Ўзбекистонлик голга чанқоқ ҳужумчилар камайди, деб ўйлайсизми?
- Биласизми, охирги уч мавсумдан бери энг яхши тўпурарларнинг “Пахтакор”дан бўлаётганлиги бизнинг жамоамиз энг яхши, энг томошабоп ва ҳужумкор футбол намойиш этаётганини билдиради.
- Драган, ҳозир 33 ёшдасиз. Кетма-кет учинчи марта ҳам тўпурар бўла оласизми? Чунки ҳали ҳеч ким буни уддалай олмаган.
- Кейинги чемпионатда ҳам жисмоний жиҳатдан қониқарли даражада бўлиш учун боримни бераман ва соғлом ҳолатда жамоамга қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Тўғриси, голлар ҳақида кўп ҳам ўйлаётганим йўқ. Жамоам яхши ўйин кўрсатаётганида бу ўз-ўзидан рўй берадиган нарса.
- “Пахтакор”да қолишингиз аниқми?
- Мени яна “Пахтакор” билан бир йиллик шартномам бор.
- Ёки шу ёшингизда ҳам четдан яхшигина таклиф кутяпсизми?
- Футбол учун энг яхши ёшдаман. Шу сабабли менга ҳали яна таклифлар бўлиши мумкин. Ҳеч қачон олдиндан нима бўлишини билиб бўлмайди. Барча клубларни ҳурмат қиламан. Шу боис келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
- Ушбу мавсумнинг уч нафар энг яхши мураббийларини айта оласизми?
- Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимов. Бердиев ёш футболчилар билан жуда яхши ишни амалга оширяпти. У ҳар йили бир нечта иқтидорларни ёшлар жамоасидан кашф қилади. Ўз ўрнида “Насаф” ҳам томошабоп ва чиройли ўйин кўрсатяпти. Шунинг учун бу йил улар иккинчи ўринни эгаллашди. Шу сабабли Бердиевга катта ҳурмат кўрсатилиши керак. Қосимов ҳам ўтган йилдан қолган ўзининг ишини давом эттиряпти, яхши жамоа шакллантириш йўлида. Учинчи ўринни АГМК учун жуда яхши натижа деб ўйлайман ва уларни табриклайман.
- Ўзингизни энг яхши легионер деб ҳисоблайсизми? Умуман, кимни энг зўри дея оласиз?
- Бу саволга жавоб бера олмайман. Бошқа одамлардан сўраганингиз маъқул.
- Арвеладзе фаолиятингизда сиз кўрган мураббийлар ичида энг яхшисими?
- Топ-учликда.
- Таътилни қайси мамлакатда ўтказмоқчисиз?
- Уйимга учиб кетаман ва у ерда оилам ҳамда дўстларим даврасида бўламан. Чунки уларни деярли бир йил кўрмадим. Шу сабабли албатта уйимда бўламан.
- Дарвоқе, сиз ҳам Марадона каби 10-рақамда тўп сурасиз. Унинг вафоти сизни қайғуга солдими?
- Ҳа, албатта. Бу жаҳон футболи учун катта йўқотиш. Марадона – катта ном ва беқиёс футболчи ва буюк шахс эди.
- Умуман айтганда, фаолитингизни юртимизда якунламоқчимисиз ёки Сербиядами?
- Бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Буни ҳали кўрамиз.
- “Пахтакор”даги энг қувноқ ва жиддий футболчи ким?
- Жалолиддин Машарипов ва Садриддин Абдуллаев.
- Футболдан кейин ўзингизни нимада тасаввур қиласиз?
- Ўзимни Ўзбекистонда мураббий сифатида тасаввур қиламан. Балки “Пахтакор”да, балки миллий терма жамоада.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
CNN: Эрон Исроил ҳужумларига “аниқ ва оғриқли” жавоб қайтаради
Англияда мусулмон аёл футболчи шорти кийишдан бош тортгани учун майдонга киритилмади
Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
«Lacetti» нархига унинг қора рангли эканлиги энг кўп таъсир этиши аниқланди
Хитой Россия ва КХДР ўртасидаги «муносабатлар»ни «уларнинг шахсий иши» деб атади
Венгрия ҳукумати Украинага ноқонуний қурол етказиб беришнинг олдини олганини маълум қилди
Ҳанде Эрчел турк маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
“Насаф” ўз тарихида биринчи бор Ўзбекистон Суперлигаси чемпионига айланди (видео)