22:44 / 16.12.2020
3 092

ЎзПФЛ логотипини ўзгартирди (фото)

ЎзПФЛ логотипини ўзгартирди (фото)
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси логотипи ўзгарди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

"Биласиз, жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз байроғи остида ташкил этиладиган барча мусобақалар учун алоҳида логотип ишлаб чиқди. Натижада, Ўзбекистон кубоги ва мамлакат Суперлигаси билан бир қаторда эндиликда аёллар чемпионати, футзал чемпионати, шунингдек, Про-лига ҳамда Биринчи лига баҳслари ҳам ўша мусобақанинг ўз рамзи орқали ифодалаб келинмоқда. Мазкур жиҳат ўзбек футболи жамоатчилигига манзур бўлгани қувонарли ҳол, албатта.

Миллий мусобақаларнинг ташкилий жиҳатларини янги босқичга олиб чиқиш, телетрансляциялар ва маркетинг масалаларига янада жиддий эътибор қарата бошлаган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу йўлда ташкилот рамзини ҳам ребрендинг қилишни долзарб, дея ҳисоблайди
", - дейилади хабарда.

Логотипнинг оммабоплиги ҳамда тез танилишини таъминлаш, қолаверса замонавий дижитал платформаларда фойдаланишга янада қулай бўлиши мақсадида ЎзПФЛнинг янги рамзи ишлаб чиқилди.

Эндиликда ЎзПФЛ мусобақаларига оид янгиликлар ёритиладиган ОAВда, чемпионат учрашувларининг турли баннер ва роликларида, реклама-эълонларида, Ўзбекистон чемпионати иштирокчи жамоалари либосларида ва бошқа фаолиятда янги логотипдан фойдаланилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎзПФЛ логотипини ўзгартирди (фото)