08:03 / 21.12.2020
2 983

Москвада олти ғилдиракли «Гелик» қарийб 1 млн доллар қийматида сотувга қўйилди

Москвада олти ғилдиракли «Гелик» қарийб 1 млн доллар қийматида сотувга қўйилди
Фото: «Auto.ru»
Россияда пикап кузовидаги ноёб Mercedes-Benz G 63 AMG сотувга қўйилди. Кенгайтирилган аркали 6х6 ғилдираклар формуласига эга автомобиль 69,9 миллион рублга (952 минг доллар) баҳоланмоқда. Таққослаш учун, расмий дилерларда янги Gelandewagen AMG икки баробар арзонроқ туради, деб хабар беради Motor.

Учта ўққа эга G-Class пикаплари 2013 йилдан 2015 йилга қадар Австриянинг Грац шаҳрида ишлаб чиқарилган. Бу каби «Гелик»ларга G 320 CDI шассиси ўрнатилган бўлиб, уни Mercedes-Benz ходимлари юзга яқин нусхада яратган.

Йўлтанламас узунлиги 5875, эни — 2110, баландлиги эса 2280 миллиметрни ташкил этади. Қирқилмаган «кўприк»лар портал шаклдагига алмаштирилган бўлиб, машинанинг туб қисми ва йўл орасидаги масофа 460 миллиметрга қадар узайтирилган. Бу каби жиҳозланган пикапнинг оғирлиги 3,9 тоннани ташкил этади.

Фото: «Auto.ru»
Ҳозирда Москвада сотувга қўйилган нусха 2014 йилда ишлаб чиқарилган ва олти йил давомида 7 минг километргина йўл босган.
Пикап 554 от кучига эга 5,5 литрли иккита В8 турбокомпрессори ёрдамида ҳаракатга келади. У етти поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Йўлтанламаснинг соатига 100 километр тезликка эришиши учун олти сония кифоя, максимал тезлиги — 160 км/соат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Москвада олти ғилдиракли «Гелик» қарийб 1 млн доллар қийматида сотувга қўйилди