22:28 / 23.12.2020
3 124

Баскетбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди

Баскетбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди
Бугун, 23 декабрь куни баскетбол спорт тури бўйича 12-13 ёшли болалар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон чемпионати” спорт мусобақасининг финал босқичи якунланди.

Мусобақага 2020 йил 18 декабрь куни старт берилган бўлиб, республика бўйлаб ҳудудлар кесимида ўтказилди ва финал босқичи Тошкент шаҳрида Тошкент давлат юридик университети спорт залида ўтказилди.

Мазкур чемпионатни ўтказишдан мақсад ўсмирлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ва баскетбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириш ҳамда ушбу жамоани 2020 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “Осиё ўйинлари”га тайёрлашдан иборатдир.

Чемпионат ғолибларини тақдирлаш маросимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири – Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти Русланбек Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ёшлар ишлари агентлиги раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова ва бошқа мутассади ташкилот вакиллари иштирок этиб, ғолиб жамоаларга диплом ҳамда эсталик совғаларини топширишди.

Мусобақа якунига қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:
3-ўрин – Навоий вилояти ёшлар жамоаси;
2-ўрин – Самарқанд вилояти ёшлар жамоаси;
1-ўрин – Наманган вилояти ёшлар жамоаси.

Маълумот учун: 2018 йил 2 июнь куни адлия вазири Р.Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти этиб сайланган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баскетбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди