
Италия А Серияси 16-туридан ўрин олган "Сассуоло" - "Женоа" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Иккинчи тайм аввалида Бога ҳисобни очди. Бироз ўтиб, Элдор Шомуродов боши билан урилган гол орқали мувозанатни тиклади. Баҳс якуни арафасида Распадори ҳал қилувчи голни киритиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.
Ушбу ўйиндаги 3 очко орқали "Сассуоло" онлайн жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди. "Женоа" эса 19-поғонада қоладиган бўлди.
"Сассуоло" – "Женоа" 2:1
Голлар: 1:0 – 52 Бога, 1:1 – 64 Шомуродов, 2:1 – 83 Распадори.
"Сассуоло" – Консильи, Рожерио, Мюльдюр, Феррари, Айхан, Джуричич (Распадори, 74), Маньянелли (Бурабия, 58), Берарди (Дефрель, 35), Локателли (Обианг, 74), Бога, Капуто (Траоре, 58).
"Женоа" – Перин, Дзаппакоста, Масьелло (Гильоне, 57), Кришито, Чиборра (Пьяца, 57), Бадель (Ровелла, 58), Радованович, Лерагер, Зайц (Дестро, 82), Скамакка (Гольданига, 71), Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Кришито (12), Масьелло (23), Айхан (39), Бурабия (59), Гольданига (85), Мюльдюр (86). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар