Миллионлар ўйини бўлмиш футбол ҳақида эшитган, билган ва ўйнаган исталган одамни эскирмайдиган бир савол қизиқтириб келади: Криштиану Роналду зўрми ёки Лионель Месси? Бунда ҳар иккала футболчининг персонал мухлислари маълум ўйинчининг фойдасига танлов қилса, мутахассис ҳамда экспертлар уларни бир-бири билан таққосламаслик зарурлигини таъкидлайди. Шундан келиб чиқиб, қуйида нима учун Месси ва Роналдуни таққосламаслик кераклиги сабабларига тўхталиб ўтилади.
Месси ва Роналду майдонда турли позицияларда ўйнайди
Коллаж: «Дарё»
Агар ўйинчилар холисона таққослаганда ҳам, уларнинг турли позицияларда ўйнаши бунга имкон бермайди. Месси майдонда эркин ижодкор бўлиб, маълум бир вазифа билан чекланмайди, у қанотда ҳам ҳужум ортида ҳам бирдек фойдали ўйнаши мумкин. Роналду эса вазиятларни якунлайдиган ҳақиқий ваҳший. Айнан голли вазиятларни якунлаш бўйича Роналду сўнгги йилларда дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланди. Роналду ва Месси ўртасидаги таққослашни қабул қилиш учун ҳеч бўлмаганда португалиялик «Манчестер Юнайтед»даги дастлабки йилларида бўлгани каби қанотда ўйнаши керак эди.
Роналду ва Мессининг майдондаги вазифалари турлича
Фото: Getty Images
Турли хил позицияларда ўйнаш табиийки, Роналду ва Мессининг майдондаги вазифаларини ҳам белгилаб беради. Мураббийлар улардан турли мақсадлар йўлида фойдаланади, Андреа Пирло португалияликни юқорида таъкидланганидек, вазиятларни якунлашда фойдаланади. Мессидан эса ажойиб узатмалар, зарбалар бериш ва ўйинни назорат қилиш талаб қилинади. Бу борада Мессининг ўзи шундай деганди: «Роналду — якунловчи, мен эса ўйинни қуриш билан шуғулланаман!»
Фото: Instagram
Месси ва Роналдуни таққослаш ҳеч қайси томоннинг ғалабаси билан якунланмайди
Одатда таққослашлар энг яхшисини аниқлаш учун ўтказилади. Шу мантиққа асосланиб айтилса, у ёки бу қарама-қаршиликда кимдир (ёки нимадир) ғалаба қозониши керак. Бироқ Месси ва Роналдунинг ҳолатида бу имконсиз иш, чунки бутун дунёдаги одамларнинг икки афсонадан бирининг фойдасига танлов қилиши эҳтимолдан анча йироқ.
Мухлислар ўртасидаги қарама-қаршиликлар футболга зарар келтиради
Фото: Twitter
Қанчалик ғалати эшитилмасин, Месси ва Роналду ўртасидаги сунъий равишда келиб чиққан рақобат дунё футболига зарар келтиради: ҳар куни миллионлаб инсонлар шу икки футболчидан бирининг яхшироқ эканини исботлаш учун бир-бирлари билан баҳслашади, тортишади, ҳатто ҳақорат қилишгача ҳам боради. Эҳтимол, дунёда бирон бир таққослаш бу даражага етиб бормаган бўлса керак. Лекин ҳар соҳада бўлгани каби футболда ҳам инсонийлик биринчи ўринда туриши керак. Шундай экан, Месси ва Роналдуни таққослашни тўхтатиш вақти етди.
Футбол камситиш ва ҳақорат эмас, балки завқ улашиши керак
Футбол биринчи навбатда ҳиссиётлардан иборатдир, айнан шунинг учун ҳам кўпчилик ушбу спорт тури билан шуғулланади, ўйнайди, томоша қилади. Ва айнан шунинг учун тунлар бедор ўтказилади, ғалабалар ва «камбэк»лар олам-олам қувонч бағишласа, мағлубиятлардан кўзлар ёшларга тўлади. Месси ва Роналду ҳолатида ҳам шундай бўлиши керак, аслида. Ҳар ҳафта Мессининг жарима зарбалари ёки Роналдунинг икки метр баландликдан урган голлари, дриблинглар, паслар, янги рекордларни кўриш қандай ёқимли. Шундай экан, ким зўр экани ҳақида баҳслашиш ёки жанжаллашгандан кўра шунчаки уларнинг ўйинидан завқ олиш лозим. Боиси бу даражадаги футболчиларнинг яна етишиб чиқиши эҳтимоли кам. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи