"Актобе"нинг янги форварди Игорь Сергеев клуб матбуот хизмати учун ўзининг биринчи интервьюсини берди.
- Игорь, "Актобе"га хуш келибсиз! Қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпсиз? Клубимизга келиш варианти қандай пайдо бўлди?
- Таассуротларим фақат ижобий. Бу ерда бўлиш жуда ёқимли. Жамоа бирдам эканлигини, кучли мухлислари борлигини билардим. Етиб келганимда бунга ўзим ҳам амин бўлдим. Жамоа жуда аҳил. Қандай қилиб бу ерда пайдо бўлдим? Агентим фаолиятимни қаерда давом эттиришим борасида бир нечта вариантларни таклиф қилди. Жумладан, Қозоғистондан ҳам вариантлар бор эди. Ростини айтсам, кўнглим "Актобе"га тортди ва мен айнан шу клубни танладим.
- Ўтиш ҳақида кўп ўйладингизми? Ким билан маслаҳатлашдингиз? Якуний қарорни қабул қилишга ким ёрдам берди?
- Яширмайман, жуда узоқ ўйладим. Барча ижобий ва салбий томонларни таққосладим. Мен қарорларни дарҳол ва иккиланмасдан қабул қилишга одатланмаганман. Айрим пайтларда қатъият билан бир қарорга келсам, барибир агентимнинг маслаҳатига қулоқ тутаман. Бу ерда ўйнаган ҳамюртларим Александр Гейнрих ва Тимур Кападзе билан ҳам маслаҳатлашдим. Улар жамоа, шаҳар ва мухлислар ҳақида фақат яхши нарсаларни айтиб беришди. Такрор айтаман, нима учун эканлигини билмайман, лекин мен "Актобе"ни танладим.
- Қарор қабул қилишда Алексей Бага масаласига ҳам урғу қаратдингизми? Ушбу мураббийнинг фалсафаси билан танишмисиз? У сизга тўғри келадими?
- Бу жуда муҳим. Шубҳасиз, мен учун қаерга боришим ва кимнинг қўл остида ўйнашим муҳим. Бага қаерда мураббий бўлмасин, жамоаси чемпион бўлгани, унинг ёш ва истиқболли мутахассис эканлиги, буларнинг барчаси жуда катта роль ўйнаган. У билан шахсан суҳбатлашиш муҳим эди. Мен жуда таъсирландим. Алексей Анатольевич саводли киши, у нимани хоҳлашини ва унга қандай эришишни билади. Ҳеч бўлмаганда у тўғри ўйлайди. Режа ва стратегия мавжуд. Бу муҳим.
Кўплаб мураббийлар бирон бир нарсани айтишади, "чизишади", лекин амалда ҳаммаси бошқача бўлади. Бага ҳайратлантирди. Унга шахсан беришни хоҳлаган барча саволларимга олдиндан жавоб олдим. Шундай қилиб, бу менинг "Актобе"га ўтиш қароримга катта таъсир кўрсатди. Футболга келсак, мен БАТЭ ва "Жальгирис"нинг ўйинларини томоша қилдим. Унинг футболи менга мос деб ўйлайман. Кейинчалик ҳаммаси кўринади...
- Мавсум бошланишидан олдин мухлисларга салом ва тилакларингиз.
- Табиийки, фақат энг яхши тилакларни тилайман. Қўлимдан келган барча ишни қиламан, деб айта оламан. Жамоа олдига энг юқори мақсадлар қўйилган. Мен ҳужумчиман – вазифам гол уриш. Гол ураман – ғалаба қозонамиз. 100% боримни бериб ўйнайман. Мен бу ерда ҳамма нарсани ютишга ҳаракат қиламан! Мухлисларга сабр тилайман. Келинг ва бизга мухлислик қилинг! Ҳаммамиз шаҳарни аввалги мавқеига қайтариш учун ҳаракат қиламиз! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди