Захирадан майдонга тушган Машарипов ўйин тақдирини ўзгартириб юборди (видео)

Захирадан майдонга тушган Машарипов ўйин тақдирини ўзгартириб юборди (видео)
Бирлашган Араб Амирликлари биринчи дивизионининг 18-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Алҳи" – "Хаур Факкан" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Голларга бой кечган учрашувда дубайликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз Машарипов учрашувни захирада бошлади. Жалолиддин 81-дақиада Картабия ўрнига майдонга тушди. Легионеримиз қолган дақиқаларда иккита ассистни амалга ошириб, жамоасининг ғалаба қозонишини таъминлади.

Қуйида Жалолиддиннинг ассистларини томоша қилишингиз мумкин:
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар