Фото: Twitter / @FCBarcelona
Футбол бўйича Испания Кубоги 1/2 финал жавоб ўйини доирасида «Барселона» 3 март, чоршанба куни ўз уйида «Севилья»ни қабул қилди.
Ўйиннинг 12-дақиқасида Усмон Дембеле «Барселона»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90-дақиқада Херард Пикенинг голи жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф этди.
95-дақиқада Мартин Брейтуейт мезбонларнинг ўйиндаги 3-голини урди. Қўшимча бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади. Қайд этиш жоиз, Андалусия клуби ўйинни икки киши кам бўлиб якунлади. 90-дақиқада Фернандо, 103-дақиқада эса Люк де Йонг қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Шу тариқа «Барселона» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки ўйин натижасига кўра (3:2) финалга йўл олди. Каталония клубининг финалдаги рақиби «Леванте»—«Атлетик Бильбао» учрашувидан сўнг маълум бўлади. Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 4 март, пайшанба оқшомига белгиланган. Улар ўртасидаги дастлабки баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Испания Кубоги
1/2 финал жавоб ўйини
3 март, чоршанба
«Барселона»—«Севилья» 3:0
Голлар: 1:0 – 12 Дембеле, 2:0 – 90 Пике, 3:0 – 95 Брейтуейт.
«Барселона» – тер Штеген, Альба, Мингеса (Фирпо, 78), Лангле, Дест (Гризманн, 63), Педри (Брейтуейт, 89), де Йонг, Дембеле (Тринкау, 89), Бускетс (Мориба, 78), Пике, Месси.
«Севилья» – Вацлик, Акуня (Рекик, 54), Кунде, Диего Карлос, Оливер Торрес (Окампос, 62), Алеиш Видаль (Навас, 54), Фернандо, Жордан (Мунир, 105), Сусо (Гомес, 79), де Йонг (Ракитич, 54), Ан-Несири.
Огоҳлантиришлар: Фернандо (37), Мингеса (67), Месси (73), Жордан (100), Кунде (101), Ан-Несири (103), Тринкау (119).
Четлатиш: Фернандо (90), де Йонг (103).
Биринчи ўйин — 0:2. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди