
Ўзбекистон чемпионати 2-турида "Насаф" АГМК билан куч синашди ва жамоалар жанговар дурангга имзо чекди.
Турнинг марказий учрашуви шиддатли ҳужумлар остида кечди. Қаршиликлар тезкор гол билан баҳсни бошлашди. 7-дақиқада Хусайн Норчаев қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. 84-дақиқада Элвин Фортес жарима майдони ичида дарвозага кучсиз зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқалар мобайнида дарвозаларга бошқа гол киритилмади.
"Насаф" – АГМК 1:1
Гол: 7 - Ҳусайин Норчаев 1:0, 84 - Элвин Фортес 1:1
"Насаф" - 35.Абдувоҳид Неъматов - 15.Жўрабек Маннонов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 92.Умар Эшмуродов, 34.Шерзод Насруллаев - 22.Акмал Мозговой, 88.Марко Станоевич (20.Суҳроб Нуруллоев, 75) - 14.Шокир Йўлдошев, 50.Шоҳмалик Комилов (, 70.Абубакр-Ризо Турдиалиев, 54), 77.Ойбек Бозоров - 19.Ҳусайин Норчаев (25.Мухриддин Зоиров, 85).
Захира: 1.Умид Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Хўжамбердиев.
АГМК - 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 8.Бобур Йўлдошев, 29.Владимир Козак, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (9.Зафар Полвонов, 83), 22.Санжар Шоаҳмедов (4.Миржамол Қосимов, 75) - 94.Элвин Фортес, 18.Александр Касьян, 11.Мурод Тошматов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 57).
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 5.Дилшод Жўраев, 15.Аббос Отахонов, 30.Жасур Умаров.
Огоҳлантириш: Умар Эшмуродов 20, Владимир Козак 37, Акром Комилов 39, Элвин Фортес 45, Йован Жокич 90+5. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар