date
views 2 198

Бобир Абдихолиқов "Рух"даги дебютидан кейин нималар деди?

Бобир Абдихолиқов "Рух"даги дебютидан кейин нималар деди?
Бобир Абдихолиқов ҳаракат қилаётган "Рух" клуби ўртоқлик учрашувида "Подолье"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳамюртимиз ушбу баҳсда ўз дебютини нишонлади. Львовликлар матбуот хизмати ўйиндан сўнг Бобир билан суҳбат уюштирди:

"Якшанба кунги Киевнинг "Динамо"сига қарши беллашув олдидан яхши тайёргарлик кўриб олдик. Биз ғалаба қозондик, лекин хатолар ҳам йўқ эмас. Уларни кейинги учрашувга қадар тузатишга ҳаракат қиламан. Ниҳоят, асосий таркибга киритилганимдан жуда хурсандман. Бу ўртоқлик ўйини бўлганига қарамай, энг муҳими менга мураббий ишонч билдирди.

Ўзимнинг оптимал формамга қайтишга ҳаракат қиляпман. Жамоамга фойда келтирмоқчиман. Шерикларим билан яқиндан муносабат ўрнатмоқдяпман, аммо бу бироз вақт талаб этади. Биламан, ҳамюртларим расмий учрашувда дебют қилишимни кутмоқда. Шунинг учун, уларнинг умидларини тезроқ рўёбга чиқариш учун бор кучимни сарфлайман.

Бу ерда юқори даражадаги ижрочилар тўпланган. Бугун Кухаревич ҳамда Кондраков гол урди. Ҳужум чизиғидаги бундай рақобат ҳаммага, жумладан менга ҳам жуда фойдали. Чунки бу ўсишга ёрдам беради
".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бобир Абдихолиқов "Рух"даги дебютидан кейин нималар деди?