22:14 / 29.03.2021
1 130

Сречко Катанец Машариповга ўйин бермаслик, вақтни чўзиш ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди

Сречко Катанец Машариповга ўйин бермаслик, вақтни чўзиш ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди
Ўзбекистон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (0:1) меҳмонлар бош мураббийи Сречко Катанец ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда айтишим мумкинки, бугун биз майдонда яхши ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик. Ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилдик. Голдан ташқари ҳам яхши имкониятларга эга бўлдик. Шунинг ўзи ҳам учрашувда ҳақли равишда ғалаба қозонганимизни билдириб турибди. Шунинг учун йигитларимизни ғалаба билан табриклайман", - дея сўз бошлади Катанец.

- Ироқ терма жамоаси машғулотларида учбурчак шаклда ўйнаш услубини кўрдик. Бугун ҳам шу услубни кўрдик. Бу мураббийнинг шахсий режасими?
- Мен Ўзбекистон терма жамоасини жуда ҳурмат қиламан. Уларни ўрганиб чиққанимизда шуни билдикки, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоясида муаммолар бор. Лекин ярим ҳимоя ва ҳужум кучли эди. Айниқса, 10 рақамли футболчини (Жалолиддин Машариповни) алоҳида эътироф этиб ўтаман. Унга нисбатан зич ўйнашга ҳаракат қилдик. Зонада ҳаракатланишга имкон бермасликка ҳаракат қилдик. Футболчилар ўз олдиларига қўйилган вазифани яхши бажаришди. Шу сабабдан, биз ушбу ўйинда ғалаба қозондик. Агар унинг эркин ўйнашига қўйиб берганимизда, у биргина паси билан жамоадошларини яхши вазиятга олиб чиқиб қўя оларди.

- Европадан мураббий келса ҳам араб футболчилари вақтни чўзишмоқда. Бу Европа мутахассислари ўзгартира олмаётган жиҳатми ёки ўзингиз ҳам шунга йўл қўйиб беряпсизми?
- Сиз ҳақсиз. Бу менга ҳам ёқмайди, ишонинг. Буни Ироқ чемпионатида ҳам кўрамиз. Билмадим, бу қаердан араб футболига кириб келган. Балки ҳаво иссиқлигидан ётиб олишса керак (кулади). Лекин мен хеч қачон футболчиларимга вақт чўзиш, ётиб олиш, ҳакамлар билан баҳслашиш ва шунга ўхшаш кўрсатмаларни бермайман. Йиқилдингми, ўрнингдан тур ва ўйинни давом эттир. Билмадим, буни қандай қилиб ўзгартириш мумкин. Балки бу у ердаги футбол маданияти билан боғлиқдир. Бу араб футболида бор нарса.

- Ўйиндан олдин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимояси ҳақида қандай фикрда эдингиз, ўйиндан кейинчи?
- Рақиб ўйинчилари ёки ҳимояси ҳақида фикр билдирсам нотўғри бўлади. Бу терма жамоа мураббийининг ўзини иши. Мен фақатгина ўз футболчиларим ҳақида гапиришим мумкин. Улар ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитларимиз тезкор ҳаракат қилишди ва Ўзбекистон терма жамоасига муаммолар туғдиришди. Ўйлайманки, футболчилар бундан кейин ҳам ўсишда давом этишади ва келажакда ўз сўзларини айтишади деб ўйлайман.

Саралаш ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаб қоламан.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец Машариповга ўйин бермаслик, вақтни чўзиш ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди