14:48 / 30.03.2021
2 247

Шомуродов: "Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди"

Шомуродов: "Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди"
Ўзбекистон - Ироқ (0:1) учрашувидан кейин терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов микст зонада ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида...
- Ўйлашимча етарлича вазият қилдик аммо фойдалана олмадик. Анчадан буён бирга йиғилмагандик, бу жамоавий ўйин томонлама сезилди. Саудия Арабистонида бўладиган ўйинлардан олдин бу бизга ўзига хос дарс бўлди. Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди. Лекин, худо хоҳласа саралаш баҳсларида ҳаммаси бошқача бўлади ва ўйинимиз яхши томонга ўзгаради.

- Ироқ футболчиларининг вақт чўзиши ҳам мағлубиятга сабаб бўлдими?
- Араб жамоаларига қарши ўйинларда вақт чўзилишига доим тайёр туриш керак. Бу биз учун янгилик бўлмади.

- Иккита ўйинда ҳам олдинги Элдор Шомуродовни кўрмадик. Бунга нима сабаб бўлди?
- Доим баҳона қилиш нотўғри бўлади. Мендан кўп нарса кутишмоқда. Расмий ўйинларда худо хоҳласа ўзимни яхши томонлама кўрсатишга уринаман.

- Бир йўла уч ҳимоячи сизни қўриқлади...
- Уч ҳимоячи қўриқласа ҳам вазиятлар бўлди, шунчаки гол ура олмадик.

- "Женоа" асосан иккита ҳужумчи билан ўйнайди. Сиз асосан орқароқда ўйнайсиз. Терма жамоа ҳам шундай бўлса Сергеев ёки Убайдуллаев сиз билан тандем бўлса яхши эмасми?
- Бугун ҳам эътибор берган бўлсангиз икки ҳужумчи билан ўйнадик. Мен олдинда, Остон Ўрунов орқароқда ҳаракат қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов: "Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди"