Бугун, Россиянинг Қозон шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати мазкур жанг кечасини ҳамюртимиз, оғир вазн тоифасидаги машҳур собиқ боксчимиз Руслан Чагаевга тегишли бўлган М-13 промоутерлик компанияси ташкил қилмоқда.
Ушбу кечанинг марказий жангида Руслан Чагаев компанияси мижози ҳисобланувчи Фотима Дудиева рингга кўтарилади. Шунингдек, қозоғистонлик Феруза Шарипова ҳам ўзига тегишли бўлган WBC Silver чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Албатта, бу оқшомда ўзбекистонлик боксчи ҳам навбатдаги жангини ўтказади. Яъни, Зуфар Сулаймонов шогирди ёшлар ўртасида WBC жаҳон чемпионлик камари соҳиби Равшанбек Маҳаммаджонов асли ўзбекистонлик бир неча йиллардан буён Россияда фаолият юритиб, ўша ерда машғулотлар олиб бораётган Ғиёсбек Мамажоновга қарши рейтинг жангида иштирок этади. Аслида, Равшанбек Россиянинг Тамбов шаҳри вакили Роман Клемашовга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, жароҳат туфайли у қисқа вақт қолганда жангда иштирок эта олмаслигини билдирди.
Бугун, мазкур жанг олдидан Face to Face маросими ўтказилди. Ҳамюртимиз вазн меъёрини бажара олди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди