22:30 / 06.04.2021
2 154

Миржалол Қосимов: Мен жамоамга ишонаман ва эртага биз нафақат АГМК шаъни, балки ўзбек футболи мавқеи учун ҳам курашамиз

Миржалол Қосимов: Мен жамоамга ишонаман ва эртага биз нафақат АГМК шаъни, балки ўзбек футболи мавқеи учун ҳам курашамиз
ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Гарафа" - АГМК учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди ва унда АГМК устози Миржалол Қосимов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Авваламбор анжуманга йиғилган иштирокчиларга Ассалому алайкум! Арабча тушунмасам ҳам, бошловчи томонидан билдирилган илиқ сўзлар учун миннатдорчилик билдираман.

АГМК жамоасининг мақсади халқаро мусобақаларда иштирок этиш. Клуб инфратузилмаси ҳам охирги йилларда айнан шу мақсадга эришиш учун йўналтирилган. Қолаверса Ўзбекистонда футболни жуда ҳам қаттиқ яхши кўришади ва мамлакатимизда футбол ишқибозлари жуда ҳам кўп. АГМК Олмалиқ шаҳридаги жамоамизнинг ашаддий мухлислари учун ҳам борини бериб ҳаракат қилади. Шунингдек, халқаро майдондаги иштирок пайти Ўзбекистондаги барча ишқибозлар ҳам бизга бефарқ бўлишмайди, деб ўйлайман.

Клуб раҳбарияти АГМК жамоаси катта мақсадлар сари интилиши учун барча шароитларни яратиб берган. Шу боисдан ҳам жамоамиз ишончни оқлашга ҳаракат қилади.

Аллоҳга беҳисоб шукур, Қатарга яхши ниятлар билан келганмиз. "Ал Гарафа" яхши жамоа. Рақибни ўрганиб чиқдик. Гарчи "Ал Гарафа" ички чемпионатида яхши иштирок этолмаётган бўлсада жиддий рақиб. Кучли мутахассис қўл остида юқори малакали футболчилар йиғилган. Қолаверса легионерлари, хусусан Ку Жа Чол, Гедейра, Ханни ва Морено каби индивидуаль кучли ижрочилар мавжуд.

Рақибнинг ўйинлари тасвирини кўриб чиқдик. Биз авваламбор ўз ўйинимиздан келиб чиқиб ҳаракатланамиз. Бу гуруҳ босқичи эмас, балки бир ўйиндан иборат баҳс. Қийин тарафи шу. Бу нафақат биз учун, балки "Ал Гарафа" учун ҳам кичик муаммо. Бу футбол. Нима бўлишини эртага кўрамиз.

Энг муҳими, ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Футболчиларимиз ўйиннинг қиймати нақадар юқори эканлигини яхши ҳис этиб туришибди. Биз нафақат жамоамиз шаъни, балки ўзбек клубларининг халқаро майдондаги аввалги мавқеини қайтариш учун ҳам курашамиз. Чунки охирги йилларда ОФКда рейтингимиз тушиб кетган. Авваллари 3та ўзбек клуби гуруҳ босқичидан иштирок этарди. Ҳозир эса бу кўрсаткич 1+1га айланган.

Ҳали таъкидлаганимдек, эртанги баҳс бир учрашувдан иборат. Шу боисдан ҳам бўлажак беллашувда имкон қадар камроқ хато қилиб, юзага келадиган вазиятлардан максимал фойдаланишимиз зарур", - деди Қосимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: Мен жамоамга ишонаман ва эртага биз нафақат АГМК шаъни, балки ўзбек футболи мавқеи учун ҳам курашамиз