
Италия А Сериясининг 33-турида "Женоа" "Специя"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда иккинчи голни урган Элдор Шомуродов қуйилаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ҳа, бугун гол урганимдан жуда ҳам хурсандман. Ушбу голни ўғлимга бағишлайман. Барча ўзбекистонликларга салом. “Женоа”га мухлислик қилишда давом этинг. Худо хоҳласа, янаям яхши ўйинлар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Элдор.
Ўзбекистонлик футболчи А Сериядаги сўнгги кетма-кет 9 та ўйинида гол ура олмаганди. Бу серия 10-ўйинга келиб бузилди. Сўнгги бор Элдор «Верона»га қарши кечган 20 февраль кунги ўйинда (2:2) гол урганди.
Шу тариқа Шомуродовнинг 429 дақиқа давом этган голсиз серияси якун топди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар