14:32 / 06.05.2021
2 140

Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?


"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Реал"га қарши ғалабали ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлим қийин ўтди, "Реал" тўп назоратига эга бўлди ва хавфли вазиятлар яратди. Биз хавфли тарзда қарши ҳужумлар уюштирдик ва ҳимоядан ўйнашга рози бўлдик. Иккинчи бўлимда эса ажойиб ўйнаб, гол урдик.
Финалга чиқиш - ажойиб натижа. Жамоани табриклайман.

Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта. Доимо жароҳатлар ёки бошқа нимадир рўй бериб қолиши мумкин. Умид қиламанки, биз ушбу ўйинга тўлиқ таркибда ва яхши формада борамиз. Ҳали иш бажарилгани йўқ.

Биз йўлни охиригача босиб ўтмоқчимиз. Бу эса Истанбулга ғалаба қозониш учун боришимиз лозимлигини англатади.
Мен жуда хурсандман ва тақдим этилган имкониятдан мамнунман
", - деди Тухель.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?