23:00 / 17.05.2021
2 157

ОФК Кубоги. "Насаф" "Хўжанд" устидан йирик ғалабага эришди


ОФК Кубоги "F" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Насаф" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Учрашув вакилларимизнинг йирик - 0:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларнинг барчаси 1-таймда урилди, уларга Акмал Мозговой (9'), Ҳусниддин Алиқулов (42') ҳамда Шерзод Нуриллаевлар (45+2') муаллифлик қилишди. Иккинчи бўлим ҳар қанча курашларга бой ўтмасин, шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. "Насаф" иккинчи уч очкосини ҳам қийинчиликсиз қўлга киритди.

Кейинги турда қаршиликлар Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубига қарши баҳс олиб боради ва шу ўйинда ҳам ғалаба қўлга киритилса, 1-ўрин нақд бўлади. Вакилларимизга омад тилаймиз!

"Хўжанд" (ТОЖИКИСТОН) - "Насаф" (ЎЗБЕКИСТОН) 0:3 
Голлар: Акмал Мозговой 9', Ҳусниддин Алиқулов 42', Шерзод Насруллаев 45+1' 

"Хўжанд": 88. Алексей Матросов, 7. Артём Сердюк, 10. Дилшод Бозоров, 12. Эҳсон Бобоев, 13. Нозим Бобожонов, 18. Далер Ёдгоров, 20. Самандар Очилов, 21. Фирдавс Чакалов, 66. Наимжон Иброҳимзода, 70. Абдулмўмин Забиров, 77. Грек Максим.
Захира: 1. Далержон Баротов, 4. Парвиз Боқиев, 6. Хожибоев Зиёев, 8. Бахтиёр Чориев, 9. Парвиз Боқи Оҳунов, 14. Тоҳир Маладўстов, 16. Суҳробхўжа Юсупов, 73. Алишер Баротов, 99. Фируз Холматов.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (8. Дилшод Саитов, 62), 19. Ҳусайин Норчаев ( 25. Мухриддин Зоиров, 62), 20. Суҳроб Нуруллоев (55. Шаҳзод Акрамов, 76), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (15. Жўрабек Маннонов, 62), 50. Шоҳмалик Комилов (70. Абубакр Ризо Турдиалиев, 78), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 14. Шокир Йўлдошев, 28. Сардор Садуллаев, 71. Жасур Жумаев.
Огоҳлантириш: Нозим Бобожонов (70).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК Кубоги. "Насаф" "Хўжанд" устидан йирик ғалабага эришди