Ўзбекистон терма жамоасининг икки футболчиси Ҳусниддин Алиқулов ва Ҳожимат Эркинов Сингапурга қарши ўйинда жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик. Терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриев "Телеграм"даги канали орқали футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълум қилди.
"Тунги тиббий сарҳисоб:
Рақиб шиддатли қаршилик кўрсата олмаган бўлса-да, иқлимнинг иссиқ, нам ва чанглиги боис футболчилар қийналишди. Майдонга сепилган сув иссиқда бирпасда қуриб, чимда тўп юриши қийинлашди, устига устак жароҳатларни кўпайтирди. Айнан майдон ўтининг қуруқлиги; тўп юрмай, оёқ сирпанмай тақалиб қолавериши Эркинов Ҳожиматнинг бироз хавотирли жароҳатига сабаб бўлди.
Майдондан чиқиб кетган бўлса-да Ҳусниддин Алиқулов жароҳати жиддий эмас. Ҳожимат Эркинов масаласида эса эртага қўшимча текширувлар ўтказилгач барчасига ойдинлик киритилади", - дея ёзиб қолдирди Пирриев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди