
Кеча Мексикада ногирон-футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бошланди. Амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан жой олишган.
Вакилларимиз кеча гуруҳдаги дастлабки ўйинни ўтказишди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Украинага қарши ўтган ўйинда Мавзур Умархўжаев шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз 10 та тўп йўллашди. Терма жамоамиз бугун Ирландия билан баҳс олиб боришади.
Гуруҳдаги яна бир рақибимиз Бразилия терма жамоаси 1-турда Ирландия устидан 2: 0 ҳисобида зафар қучди.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар