Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйинда майдонга тушади. Учрашув олдидан бош мураббийимиз Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
- "Ҳамма тушуниб турибди, эртага жуда муҳим учрашув бўлади. Тайёргарлик яхши ўтди. Жароҳатлар йўқ. Қум бўрони сабаб кеча майдонда машғулот ўтказа олмадик. Лекин, билишимча рақибларимиз ҳам майдонга чиқа олмади. Шунинг учун бу муаммо иккимизга ҳам тегишли.
Саудия Aрабистони терма жамоаси ҳақида фақат ижобий фикр билдира оламан. Улардан эҳтиёт бўлиш нормал ҳолат. Лекин, Тошкентдаги ўйинни эслашни хоҳламасдим. Чунки ўшандаги натижа ўйинга мос бўлмаган. Эртанги учрашув қайси терма жамоа катта эканлигини кўрсатади.
Дастлабки икки ўйиндаги стадионимизда чим ўзига ҳос эди, тепароқ эди. Тўп ҳаракати секинлашди. Бугун мана янги стадионни кўрамиз. Саудиянинг ўйин видеоларини кўриб чиққанимда амин бўлдимки, бу ерда чим ҳолати қулай. Бу билан боғлиқ муаммо бўлмаса керак", - деди бош мураббийимиз Вадим Абрамов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади