17:34 / 22.06.2021
4 117

Ўзбекистон МТЖ футболчисига Европа клубларидан таклиф бор


Қозоғистоннинг "Актобе" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда meta-ratings.kz нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ҳамюртимизга Польша ва Чехия клублари қизиқиш билдирмоқда. Улардан бири Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси учун "Актобе"га 75 000 евро таклиф қилмоқда.

Охирги пайтда "Актобе"даги молиявий ҳолат ёмонлашгани борасида хабарлар янграган, шунинг учун жамоа Сергеевни сотиши мумкин. Қозоғистон клуби бу орқали таркибдаги энг кўп маош оладиган футболчини қўйиб юбориш ва уни сотиш орқали пул ишлаш имконига эга бўлиши мумкин.

Тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Игорь Сергеев "Актобе"да ойига 19 000 минг доллар маош олади. Ҳамюртимиз клубисафидаги 15 учрашувда 7 та гол урди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт