Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичида қолиб кетиши ҳазм қилиб бўлмайдиган ҳолат, шармандали натижа. Саудия Арабистонидаги беллашувдан сўнг терма жамоа ва унинг атрофида турли фикрлар янграмоқда. Айниқса, бош мураббий масаласида.
Терма жамоамизга маҳаллий мураббий керакми ёки хориждан? деган саволга ҳар ким турлича қарашларга эга эканлигини билдирмоқда. Улардан айримларини сайтимиз орқали тақдим этди. Энди эса яқиндаги "Турон" клуби устозига айланган Игорь Шквириннинг бу борадаги фикрларини тақдим этамиз.
- Бизда шу пайтгача терма жамоада қанча хорижлик мураббий ишлади? Куперга қадар немис мутахассиси ҳам термамизни бошқарди. Улар билан нимага эришдик, ҳеч нарсага! Менинг фикримча, терма жамоани маҳаллий, футболимизни ичидан жуда яхши биладиган мураббий бошқаргани маъқул. Масалан, Рўзиқул Бердиев ўз иши билан кўпчиликда яхши таассурот қолдириб келади. У “Насаф”даги фаолияти давомида энг яхши футболчилар тарқалиб кетганига қарамай, кўпчиликка умуман таниш бўлмаган ёшлардан рақобатбардош клубни шакллантирди. Унинг қўл остидаги “Насаф”нинг бугунги кунда иккита фронтда – Суперлига ва ОФК Кубогида қандай иштирок этаётганини барча кўриб турибди.
Менимча, Бердиевни ҳам номзодлардан бири сифатида кўриш яхши бўларди. Бу менинг фикрим, албатта. Унинг ишини четдан кузатиб келаётганим боис шундай деяпман. Яна менинг фикрим шундан иборатки, бизга хорижлик мутахассис керак эмас. Чунки шундай мураббий келса, аввалига маҳаллий менталитет ва футболга мослашиши учун ярим йилдан ортиқ вақт керак бўлади. Немис мутахассиси ишни худди армиядаги режим каби олиб боради. Овқатланишга саф тортиб кетиш, қисқа дақиқаларда еб-ичиш... Менимча, уларда шундай бўлса керак. Бизда ишлар бу тариқа юритилмайди. Чемпионатимизда ўзини кўрсатган маҳаллий мураббийлардан бирига терма жамоани бошқаришни топшириш маъқулроқ, деб ҳисоблайман, - деди Шквирин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш